date

Мбаппе ўрнига «Бетис»га қарши Гонсало Гарсия тушиши кутилмоқда

Мбаппе ўрнига «Бетис»га қарши Гонсало Гарсия тушиши кутилмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг навбатдаги учрашувида майдонга туша олмайди. «Қироллик клуби» Ла Лиганинг 19-турида «Бетис»га қарши 4 январ, якшанба куни баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан ўтказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз футболчи тиззасидаги жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Журналист Альваро Эстебан берган маълумотга кўра, «Реал» бош мураббийи Хаби Алонсо старт таркибида 21 ёшли испан форварди Гонсало Гарсияни майдонга туширишни режалаштирмоқда. Айнан у Мбаппени ҳужум чизиғида алмаштириши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Гонсало Гарсия «Реал» сафида асосий таркибда атиги уч марта майдонга тушган. У бу мавсумда барча мусобақаларда 17 та учрашувда қатнашиб, бир бор ассист қайд этган, бироқ ҳозирча гол ура олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе ўрнига «Бетис»га қарши Гонсало Гарсия тушиши кутилмоқда