
Италия футболининг таниқли мутахассиси, собиқ Россия терма жамоаси ва «Милан» бош мураббийи Фабио Капелло Туриннинг «Ювентус» жамоаси чемпионлик учун курашда жиддий даъвогарлар қаторида қолаётганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Капеллонинг фикрича, «Ювентус» аллақачон Чемпионлар лигаси зонасига кириб олгани муҳим кўрсаткич. У бу ҳолатни клубни қабул қилиб олганидан кейин мураббий Спаллеттининг илк ижобий натижаларидан бири сифатида баҳолади ва май ойигача вазиятни янада яхшилаш учун вақт етарли эканини қайд этди.
Турин клуби А Серияда охирги бор 2020 йилда чемпион бўлган. Ҳозирда эса «Ювентус» Италия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.