
17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг Австрия терма жамоаси ҳимоячиси Ифеани Ндукве атрофида трансфер кураши авж олди. Kurier.at хабарига кўра, бу пойгада инглизнинг «Ливерпуль» клуби устун келган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, марказий ҳимоячи келаси ёзда Вена «Австрия»сини тарк этиб, АПЛ клубига йўл олади. Келишувнинг аниқ қиймати ҳозирча ошкор қилинмаган. Аввалроқ апрель ойида Ндуквени Милан «Интер»и ҳам ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган, бироқ бўйи 198 см бўлган, нигериялик ва россиялик илдизларга эга футболчи ўша пайтда жамоада қолишни афзал кўрган.
Жорий мавсумда Ндукве УЕФА Ёшлар лигасида 1 учрашувда, шунингдек, «Австрия»нинг захира жамоаси сафида Австриянинг иккинчи дивизионида 7 ўйинда майдонга тушган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.