23:47 / 16.02.2017
4 185

Менга тоғ чанғиси керакмас, Uzbek Tigers 18 февраль куни Қозоғистонга боради, шуни кўрсатинглар!

Менга тоғ чанғиси керакмас, Uzbek Tigers 18 февраль куни Қозоғистонга боради, шуни кўрсатинглар!

Очиғи, “Спорт” телеканалимизда охирги пайтларда бир-биридан “қизиқ” спорт мусобақаларини томоша қиляпмиз. Волейбол бўйича икки Африка ва Европа мамлакатлари учрашуви дейсизми, Миллий баскетбол ассоциацияси ўйинлари дейсизми, ҳаммасидан ҳам қор чанғиси ва шунга ўхшаш биз умуман иштирок этмайдиган, шуғулланмайдиган қиш спорти турлари дейсизми, хуллас телевизорни ёқасиз-у, “мазза” қиласиз!

Лекин, Хитойда яқинда бўлиб ўтган China Dragons жамоасига қарши Uzbek Tigers боксчиларимизнинг чиқишлари намойиш этилмади. Миллионлаб бокс ишқибозларимиз боксчиларимизни Хитой рингида қатнашувларини кўра олишмади. Сабаб?

Энди, келайлик ишнинг бизнес томонига: балки бу каналнинг Хитойдан бокс мусобақаси трансляция ҳуқуқини сотиб олишга кучи етмас, лекин бу керак бўлса кредит билан ҳам олиш шарт бўлган томоша-ку, ҳар қандай реклама берувчи ўз маҳсулотини Uzbek Tigers жангида мухлисларга яхшироқ танитса бўлишига ишонади.

18 фераль куни Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида Uzbek Tigers Astana Arlans боксчиларига қарши рингга чиқади. Қозоғистонда “Хабар” телеканали бу учрашувларни ёритиши билдирилди. Шулар билан боғланиб кўрса, балки Ўзбекистонда ўйинни уларга бепул бериш билан “бартер” амалга ошар?! Рекламадан келадигани ёнга қолади...

Манба: Vodiymedia.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Менга тоғ чанғиси керакмас, Uzbek Tigers 18 февраль куни Қозоғистонга боради, шуни кўрсатинглар!