Ираола Семенё трансфери бўйича ҳали келишув йўқлигини айтди

Ираола Семенё трансфери бўйича ҳали келишув йўқлигини айтди

«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола вингер Антуан Семенёнинг келажаги борасидаги навбатдаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

25 ёшли футболчи «Манчестер Сити»га ўтишга жуда яқин экани айтилмоқда, бироқ «гилослар» устози таъкидлашича, битим ҳали якунланмаган.

«Ҳали ҳеч нарса имзоланмади. Музокаралар давом этяпти, шов-шувни тушунаман, аммо Антуан ҳозирча бизнинг футболчимиз. Ўйлайманки, у яқинлашиб келаётган икки уй учрашувида – «Арсенал» ва «Тоттенҳем»га қарши ўйинларда майдонга тушиши мумкин, биз шунга умид қиляпмиз. Семенё – ҳақиқий профессионал ва жуда яхши йигит. У жамоага ёрдам беришни хоҳлаётганига ишонаман ва қўлидан келганини қилади», – деди Ираола матбуот анжуманида.

«Борнмут» шанба куни «Арсенал»ни қабул қилади, «Тоттенҳем»га қарши баҳс эса чоршанба кунига белгиланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар