«Фенербахче» Лукман трансфери бўйича музокараларни бошлади

«Аталанта» ҳужумчиси Адемола Лукман Туркиянинг «Фенербахче» клуби диққат марказига тушди. Истанбул жамоаси қишки трансфер ойнасида 28 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Педру Алмейда хабарига кўра, «Фенербахче» аллақачон «Аталанта» вакиллари билан алоқа ўрнатиб, эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилмоқда.
Лукман жорий мавсум А Серияда 11 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урди. У 2022 йил ёзидан бери «Аталанта» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 35 миллион евро деб баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг