date

ПСЖ Сафонов ва жароҳат олган футболчилар ҳолатини маълум қилди

ПСЖ Сафонов ва жароҳат олган футболчилар ҳолатини маълум қилди

"Пари Сен-Жермен" матбуот хизмати россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ҳамда жамоанинг бошқа жароҳатланган футболчилари аҳволи ҳақида янгиланган маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов ФИФА Қитъалараро кубоги финалида қўлини синдириб олганди. Ўша ўйинда у кетма-кет тўртта пенальтини қайтарган эди.

Клуб хабарига кўра, чап қўли синган Сафонов ҳозир махсус дастур асосида машғулотларни давом эттирмоқда. Ли Кан-Ин мушак муаммолари сабаб якка тартибда шуғулланмоқда. Кентен Нджянту эса ўнг сон қисмидан жароҳат олиб, яқин бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. Шунингдек, Мартин Жеймс касаллиги туфайли навбатдаги ўйинда жамоага ёрдам бера олмайди ва унга бир неча кун дам берилади.

4-январ куни ПСЖ Франция чемпионатининг 17-тури доирасида ўз майдонида "Париж"ни қабул қилади. Учрашув 00:45 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Сафонов ва жароҳат олган футболчилар ҳолатини маълум қилди