«Атлетик» «Осасуна»га қарши мағлубиятдан қутулиб қолди

Ла Лиганинг 18-тури доирасида бўлиб ўтган «Осасуна» — «Атлетик» учрашувида меҳмонлар бироз устунроқ ҳаракат қилди, бироқ ўйин дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳснинг илк хавфли вазиятини Хон Монкайола яратди, аммо дарвозабон ажойиб сэйв билан жамоасини қутқарди. 34-дақиқада мезбонлар Рубен Гарсиянинг жарима зарбасидан тўғридан-тўғри йўллаган аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очди — 1:0. Орадан кўп ўтмай Горка Гурусета қулай имкониятдан фойдалана олмади: дарвозабон тўпни бурчакка чиқариб юборди. Микел Хаурексисар узоқ масофадан зарба берди, бироқ бироз аниқлик етишмади. Гурусетанинг яна бир уринишини ҳам посбон қайтарди.
Иккинчи бўлим ўрталарда Лукас Торронинг зарбаси устунга тегиб, майдон ташқарисига рикошет бўлиб чиқди. 72-дақиқада эса «Атлетик» ўз сўзини айтди: Роберто Наварронинг узатмасидан сўнг Гурусета гол уриб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Натижада «Атлетик» турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда, «Осасуна» эса 12-ўринни бир нечта жамоа билан бўлишиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!