Фюллькрюг «Милан» сафида илк ўйинда таассурот билдирди

Германиялик ҳужумчи Никлас Фюллькрюг «Милан» таркибида дебют учрашувини ўтказди. Унинг илк ўйини «Кальяри»га қарши баҳсга тўғри келди ва Массимилиано Аллегри бошчилигидаги жамоа 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан сўнг Фюллькрюг кайфияти юқори эканини яширмади: «Ажойиб дебют, йил учун идеал старт. Ўзимни худди уйимдагидек ҳис қиляпман, гарчи уй стадионидаги биринчи ўйиним ҳали олдинда. Уни интиқлик билан кутяпман. Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат», — дея футболчининг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Фюллькрюг аввалроқ Дортмунднинг «Боруссия»си ва Лондоннинг «Вест Ҳем» клубларида ҳам тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг