date

«Эспаньол» устози Жоан Гарсия ҳақида гапиришни истамади

«Эспаньол» устози Жоан Гарсия ҳақида гапиришни истамади

«Эспаньол» бош мураббийи Маноло Гонсалес ўтган дербидан кейин «Барселона» дарвозабони Жоан Гарсиянинг ўйинини муҳокама қилишдан бош тортди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кўк-анорранглилар посбони учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди ва янги жамоасига собиқ клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишда муҳим ёрдам берди.

«Мени тўғри тушунинг, лекин мен Жоан Гарсия ҳақида гапирмайман. Нима десам ҳам, сўзларим бузиб талқин қилинади. Ўйиндан олдинги фикрларим контекстдан узиб олинди ва дербида адоват қўзғатишдек кўрсатилди. Шунинг учун ҳозир жим туришни афзал биламан. Қолаверса, ўтган йили Гарсиянинг ‘Барселона’га ўтиши ҳақида 50 марта фикр билдирганман. Менимча, шуннинг ўзи етарли», — деди Гонсалес матбуот анжуманида.

Жоан Гарсия 2025 йил июнида «Эспаньол»дан «Барселона» сафига ўтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Эспаньол» устози Жоан Гарсия ҳақида гапиришни истамади