date

Пономарёв ЖЧни АҚШдан кўчириш ҳақида гап бўлмаслигини айтди

Пономарёв ЖЧни АҚШдан кўчириш ҳақида гап бўлмаслигини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Владимир Пономарёв халқаро вазият фонида 2026 йилги жаҳон чемпионати учрашувларини АҚШдан бошқа давлатга кўчириш ҳақидаги эҳтимолий муҳокамаларга ишончсиз қаради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг фикрича, бундай сценарий деярли мумкин эмас. Пономарёв ФИФА раҳбарияти бу вариантни умуман кўриб чиқмаслигини, мусобақа аввал тасдиқланган мезбонлар ҳудудида ўтишини таъкидлади.

"ФИФА жаҳон чемпионати ўйинларини АҚШдан бошқа жойга кўчирмайди. Инфантино Трамп билан яхши муносабатда. Бу масала кун тартибига ҳам чиқмайди. Афсуски, ҳеч ким ҳам АҚШда ўтказмаслик ёки ўйинларни бошқа ерга кўчириш кераклиги ҳақида оғиз очмайди", — деди Пономарёв. Унинг сўзларини Rusfootball.info келтирди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача ўтказилади. Турнир учрашувларини АҚШ, Канада ва Мексика қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пономарёв ЖЧни АҚШдан кўчириш ҳақида гап бўлмаслигини айтди