date

«Наполи» етакчиси Давид Нерес жароҳат олиб, алмаштирилди

«Наполи» етакчиси Давид Нерес жароҳат олиб, алмаштирилди

Сўнгги ҳафталарда «Наполи»нинг асосий етакчиларидан бири бўлиб келаётган бразилиялик Давид Нерес ноқулай вақтда жароҳат олди. Жаҳон чемпионати арафасида миллий жамоага чақирилишга умид қилаётган футболчи Римнинг «Латсио»га қарши учрашувнинг иккинчи бўлими ўрталарида шикастланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жароҳатдан сўнг Нерес зудлик билан ўйинини давом эттира олмади ва мураббийлар штаби мажбуран алмаштиришга қўл урди. У майдонни «Наполи» тиббиёт ходимлари кузатувида тарк этди, жароҳатнинг қанчалик жиддий экани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Нерес аввал Амстердамнинг «Аякс» ва Лиссабоннинг «Бенфика» клубларида тўп сурган. У «Наполи» сафига 2024 йил ёзида келиб қўшилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Наполи» етакчиси Давид Нерес жароҳат олиб, алмаштирилди