date

Рис Жеймс “Челси”нинг ўйин режаси иш берганини айтди

Рис Жеймс “Челси”нинг ўйин режаси иш берганини айтди

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббий билан хайрлашганидан кейин оғир вазиятга тушиб қолган бўлса-да, Англия Премьер-лигасининг 20-турида “Манчестер Сити” майдонида мағлуб бўлмади. Учрашувдан кейин ҳимоячи Рис Жеймс натижа қандай қўлга киритилгани ҳақида журналистларга гапириб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жеймснинг сўзларига кўра, жамоа ўйинга аниқ режа билан чиққан. “Битта хато сабаб гол ўтказиб юбордик, аммо иккинчи бўлимда тезлик ва босимни оширдик. Шунда ўз имкониятимиз пайдо бўлди ва Энсо Фернандес ундан унумли фойдаланди”, — деди футболчи.

Қўлга киритилган бир очко “Челси”га турнир жадвалида 5-ўринни қайтариб олишга ёрдам берди. Клуб бу поғонани бир неча соат давомида “Манчестер Юнайтед”га бўшатиб қўйганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рис Жеймс “Челси”нинг ўйин режаси иш берганини айтди