date

Ваноли агрессия менинг ўйин фалсафам деб таъкидлади

Ваноли агрессия менинг ўйин фалсафам деб таъкидлади

Италия А Сериясининг 18-турида «Фиорентина» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. «Кремонезе»га қарши баҳсда «бинафшалар» учрашувнинг сўнгги дақиқаларида рақибни синдира олди — захирадан майдонга тушган Мойзе Кин ҳал қилувчи гол муаллифига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Паоло Ваноли натижани изоҳлаб, «Фиорентина» майдонда янада тажовузкор бўлиши кераклигини айтди. Мутахассиснинг таъкидлашича, бу унинг доимий ёндашуви: ҳозирги вазиятда кўп гапдан кўра кўпроқ меҳнат қилиш муҳим, оптимал формага кириш эса вақт ва сабр талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, бу «Фиорентина»нинг жорий мавсумдаги иккинчи ғалабаси бўлди. Аввалроқ клуб «Кальяри»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлуб этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ваноли агрессия менинг ўйин фалсафам деб таъкидлади