Алонсо Мбаппе ўрнига тушган ҳужумчини алоҳида мақтади

Хаби Алонсо “Betis”га қарши учрашувда захирадан майдонга тушиб, уч гол урган Гонсало Гарсия ўйинини юқори баҳолади. “Реал” бу баҳсда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди, Алонсо эса Гарсиянинг иштирокини “орзу қилинган учрашув” деб атади. Мураббий гол уришни яхши кўрадиган 21 ёшли ҳужумчи меҳнати эвазига хет-трикка эришганини таъкидлади. Жорий мавсумда “Реал” академияси тарбияланувчиси 18 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган.
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 18-турида “Бетис”га қарши учрашувда захирадан майдонга тушиб, уч гол урган ҳужумчи Гонсало Гарсия ҳақида фикр билдирди. “Қироллик клуби” бу баҳсда 5:1 ҳисобида йирик ғалабани нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Матбуот анжуманида Алонсо Гарсиянинг ўйинини “орзу қилинган учрашув” деб атади. Мутахассиснинг таъкидлашича, гол уришни яхши кўрадиган ёш форвард меҳнати эвазига хет-трикка эришди ва шу йўлда давом этиши керак.
Жорий мавсумда 21 ёшли “Реал” академияси тарбияланувчиси мадридликлар сафида 18 та учрашувда қатнашди. Гарсия ҳисобида 3 та гол ва 1 та голли узатма бор.






























Изоҳлар 0
…