date

Гвардиола мавсум якундида «Манчестер Сити»ни тарк этади

Гвардиола мавсум якундида «Манчестер Сити»ни тарк этади

Хосеп Гвардиола жорий мавсум тугагач, «Манчестер Сити» бош мураббийи лавозимини тарк этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Topskills Sport UK хабарига кўра, клуб ва испаниялик мутахассис ҳамкорликни мавсум охирида якунлаш бўйича ўзаро келишувга эришган. Унинг ўрнига асосий номзод сифатида 1 январ куни «Челси»дан бўшатилган Энтсо Мареска кўрилмоқда.

Италиялик мураббий «Манчестер Сити» фалсафасини яхши билади: у аввал «шаҳарликлар»нинг ёшлар жамоасида ишлаган, кейин эса Гвардиолага ёрдамчи бўлган. Ҳозирча клуб Мареска билан расмий музокара бошламагани айтилаётмоқда, бироқ у Гвардиоланинг эҳтимолий вориси сифатида энг асосий вариант бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола мавсум якундида «Манчестер Сити»ни тарк этади