Сомали терма жамоаси Россияга қарши ўйнаш истагини билдирди

Европа ва жаҳон футбол ташкилотлари томонидан Россия футбол иттифоқига қўйилган чекловлар ҳануз кучда. Шу сабаб Россия терма жамоаси ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Россияга қарши ўйин ўтказишга қизиқиш билдирган жамоалардан бири — Сомали терма жамоаси. Жамоа менежери Али Саид Россия футболини жуда кучли деб ҳисоблашларини ва бундай ҳамкорликдан мамнун бўлишларини айтди.
FIFA рейтингида Сомали 200-ўринда бормоқда, Россия эса 33-поғонани эгаллаб турибди.
Россия терма жамоасининг навбатдаги йиғини март ойининг охирига режалаштирилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг