
Италиянинг «Милан» жамоаси 3 март куни тўлиқ хитойлик бизнесменлар қўлига ўтади. Хабарларга кўра, Хитойнинг Sino-Europe Sports тижорат фирмаси жамоанинг 99,9% акциялариги сотиб олган, деб ёзмоқда Уфф.уз сайти.
1 март куни хитойлик ишбилармонлар Берлускони ҳисоб рақамига 320 миллион евро ўтказиб беришади ва президент билан жамоа борасидаги сўнгги шартномага эга бўлишади.
Хитойлик мутахассислар биринчи бўлиб, жамоа дарвозабони Жанлуижжи Доннарума билан шартномани узайтиришни режалаштиришган.
Шунингдек ёзги трансферлар мавсумида янги футболчилар учун 120-130 миллион евро атрофида маблағ ажратишмоқчи.
Силвио Берлусконининг хитойлик ҳамкорлари бундан аввалроқ унинг ҳисоб рақамига яна 100 миллион евро маблағ ўтказиб беришганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар