Нетцер Карлнинг «Реал» ҳақидаги орзусини қўллаб-қувватлади

Германия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Гюнтер Нетцер «Бавария» ҳимоячиси Леннарт Карлнинг келажакда «Реал»га ўтиш истаги юзасидан фикр билдирди. 17 ёшли иқтидор бу гаплар ортидан ижтимоий тармоқлардаги изоҳларни ёпишга мажбур бўлганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нетцернинг таъкидлашича, Мадрид клубига ўтиш учун энг тўғри вақт футболчининг ёши билан эмас, аввалги жамоасида кўрсатган ўйини билан белгиланади. У Bild нашрига берган интервьюсида футболчи «Реал» учун нақадар фойдали бўла олишини аввал майдонда исботлаб бериши кераклигини айтди.
Шунингдек, Нетцер Карлни кучли характерга эга, иқтидорли футболчи сифатида таърифлади. Унинг фикрича, ёш ҳимоячи атрофидаги шов-шувларга берилиб кетмаяпти ва «Реал» ҳақидаги гапларни тезкор трансфер эмас, балки орзу сифатида айтган. Нетцер ёш ўйинчилар учун «Реал»ни мақсад қилиб олиш табиий ҳол эканини, бу эса жаҳон футболининг энг юқори чўққига интилиш белгиси эканини қўшимча қилди.
Леннарт Карл жорий мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Уларнинг 21 таси асосий жамоа сафида ўтказилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!