date

Спаллетти Кьезани «Ювентус»га қайтариш гапларига изоҳ берди

Спаллетти Кьезани «Ювентус»га қайтариш гапларига изоҳ берди

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти клубнинг «Ливерпул» вингери Федерико Кьезага қизиқиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ОАВ ва инсайдерлар тарқатаётган миш-мишларга кўра, «кекса синьора» 28 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида таркибига қайтариб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

«Кьеза бўйича ҳозирча расмий музокаралар ўтказилмади. Баъзи трансфер янгиликларини сизлардан эшитаман. Билишимча, ҳозирча бу шунчаки гап-сўзлар, аниқ нарса йўқ», — деди Спаллетти DAZN билан суҳбатда.

Федерико Кьеза 2024 йил ёзида «Ювентус»дан «Ливерпул»га 12 млн евро эвазига кўчиб ўтганди. Италиялик футболчи «қизиллар»нинг асосий таркибидан барқарор жой ола билмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Спаллетти Кьезани «Ювентус»га қайтариш гапларига изоҳ берди