date

Фройнд Карлнинг «Реал» ҳақидаги гапларига муносабат билдирди

Фройнд Карлнинг «Реал» ҳақидаги гапларига муносабат билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Кристоф Фройнд жамоа вакили Леннарт Карл атрофидаги сўнгги муҳокамаларга изоҳ берди. 17 ёшли ярим ҳимоячи келажакда Мадриднинг «Реал»ига ўтиш истагини айтганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фройнднинг таъкидлашича, Карл шунчаки ўзига хос тарзда ҳаракат қилган: у ҳис-туйғуларини яширмайди ва майдонда ҳам, ташқарисида ҳам фикрини очиқ айтади. «У одатдаги 17 ёшли ўсмирдек иш тутди ва тезда бу энг яхши иборалар бўлмаганини тушунди», — деди клуб расмийси.

«Эртаси куни у узр сўради, бу мавзуни гаплашиб олдик. Карл менга бошқача маънода айтмоқчи бўлганини тушунтирди. У «Бавария»да ўзини жуда қулай ҳис қиляпти ва бу ерда бўлишнинг ҳар бир лаҳзасидан чин дилдан завқ оляпти», — дея қўшимча қилди Фройнд.

Жорий мавсумда 17 ёшли Карл 22 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Уларнинг 21 таси асосий жамоа сафида ўтказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фройнд Карлнинг «Реал» ҳақидаги гапларига муносабат билдирди