date

Кьеза «Ювентус»га қайтиш вариантига ижобий қарамоқда

Кьеза «Ювентус»га қайтиш вариантига ижобий қарамоқда

«Ювентус» «Ливерпул» вингери Федерико Кьезани яна Турига қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бир ярим йил аввал италиялик футболчи Англияга йўл олганди, бироқ Арне Слот бошқарувидаги жамоада асосий таркибдан мунтазам жой ола олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Жанлука ди Марсио хабарига кўра, 28 ёшли футболчига А Серия клубларидан бир неча бор таклифлар бўлган. Хусусан, Европа чемпиони «Наполи» ва «Рома» чақирувларини рад этган. «Ювентус» борасида эса вазият бошқача: «кексалар» раҳбарияти футболчининг агентлари билан боғланган ва Кьеза бу трансферга қарши эмас.

Турин клуби Кьезани ижара асосида олишни истамоқда, аммо «Ливерпул» бундай схемани маъқулламаяпти. Англия жамоаси футболчини ижарага беришдан кўра, тўлиқ трансфер орқали сотишни афзал кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кьеза «Ювентус»га қайтиш вариантига ижобий қарамоқда