Сенников россияликлар 2026 йилда қайтишига шубҳа билдирди

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дмитрий Сенников 2026 йилда россиялик клублар ва терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши борасида эҳтиёткор фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг таъкидлашича, яқин вақт ичида вазият кескин ўзгаришини кутиш қийин. Сенников муҳим қарорлар 2026 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар чўзилиши мумкинлигини ҳам қайд этди.
«Жаҳон чемпионати ўтмагунча ҳеч нарса ҳал бўлмайди. Балки ундан кейин нимадир ўзгарар. Аммо 2026 йилда бизни мусобақаларга қайтаришларига ишониш қийин. Бу йил ҳам четдан туриб кузатамиз», — дея Сенниковнинг сўзларини келтиради «Советский спорт».
Россия терма жамоаси ва мамлакат клублари қарийб тўрт йилдан бери халқаро турнирлардан четлатилган. Шу давр мобайнида миллий жамоа фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!