Каземиро ёзда Бразилия чемпионатига қайтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини Бразилияда давом эттириш эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Диего Фирмино хабарига кўра, футболчини "Палмейрас" сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бразилия клуби Каземиро ёзда "Манчестер Юнайтед"ни эркин агент сифатида тарк этса, унга икки йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. "Палмейрас"дагилар айнан икки йиллик битим бир йиллик вариантга қараганда футболчини кўпроқ ишонтиради, деб ҳисобламоқда.
Каземиро 2022 йил ёзида "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га 70 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у 18 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол урди ва 1 ассист қайд этди. Transfermarkt порталида бразилиялик футболчининг баҳоси 8 миллион еврога тенг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!