date

«Ньюкасл» АПЛ тарихидаги энг кечги ғалаба голини урди

«Ньюкасл» АПЛ тарихидаги энг кечги ғалаба голини урди

Англия чемпионатининг 21-турида «Ньюкасл» «Лидс»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ҳал қилувчи голни Харви Барнс 102-дақиқада киритди — ҳакам стандарт вақтга жуда катта қўшимча дақиқалар қўшди. Гол пайтида таймер 101:48 ни кўрсатган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу гол сўнгги йигирма йил давомида юритилган батафсил статистикага кўра АПЛ тарихидаги энг кеч урилган ғалаба голи сифатида қайд этилди. Аввалги йилларда ўйинларга анча кам вақт қўшилгани инобатга олинса, Англия олий лигасида бундан ҳам кечроқ гол урилгани эҳтимоли жуда паст.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ньюкасл» АПЛ тарихидаги энг кечги ғалаба голини урди