date

«ПСЖ» 2013 йилдан бери Суперкубокда фақат бир марта ютқазди

«ПСЖ» 2013 йилдан бери Суперкубокда фақат бир марта ютқазди

Парижнинг «ПСЖ» клуби Франция Суперкубогида сўнгги 13 мавсумнинг 12 тасида ғолиб чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу даврдаги ягона муваффақиятсизлик 2021 йилда қайд этилган: финалда «Лилл» Тел-Авивда парижликларни 1:0 ҳисобига мағлуб этиб, клуб тарихида илк бор мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.

Қолган барча мавсумларда, 2013 йилдан буён, ушбу соврин мунтазам равишда «ПСЖ»га насиб этиб келмоқда.

Кеча Луис Энрике шогирдлари «Марсел»га қарши баҳсда пенальтилар сериясида устун келди — 4:1. Асосий вақт 2:2 ҳисобига якунланди.

Дарвозабон Матвей Сафонов қўлидан олган жароҳати сабаб учрашувни ўтказиб юборди. Старт таркибида майдонга тушган Льюка Шевалйе пенальтилар сериясида икки зарбани қайтарди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «ПСЖ» 2013 йилдан бери Суперкубокда фақат бир марта ютқазди