date

Иля Абаев ПСЖ дарвозабонларидан Сафоновни устун кўрди

Иля Абаев ПСЖ дарвозабонларидан Сафоновни устун кўрди

«Анжи» ва «Локомотив»даги ўйинлари билан танилган собиқ дарвозабон Иля Абаев ПСЖнинг дарвозабонлар ротацияси ҳақида фикр билдирди. Жорий мавсумда кўпроқ учрашувларда франсуз Лука Шевалье майдонга тушди, россиялик Матвей Сафонов эса узоқ вақт захирада қолди ва бир неча ўйиндан кейин жароҳат олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Абаевнинг айтишича, у бу икки дарвозабон орасида Сафоновни танлайди: Матвей ҳеч жиҳатдан рақибидан қолишмайди ва асосий таркиб учун кураш ҳали олдинда. Шунингдек, собиқ посбон Сафонов барибир ўз ўрнини қайта исботлаши кераклигини, жароҳатдан кейин дарҳол майдонга тушиши кафолатланмаганини таъкидлади.

Маълумот учун, Сафонов 17 декабр куни бўлиб ўтган ФИФА Қитъалараро кубоги финалида 4 та пенальтини қайтарган, ўша ўйинда қўлидан жароҳат ҳам олган. Шевалье эса 8 январ куни Франция Суперкубоги баҳсида 2 та пенальтини қайтарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Иля Абаев ПСЖ дарвозабонларидан Сафоновни устун кўрди