date

Бундеслига юлдузи Ян Диоманде “Ливерпул”да ўйнашни хоҳлайди

Бундеслига юлдузи Ян Диоманде “Ливерпул”да ўйнашни хоҳлайди

«РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде келажакда «Ливерпул» сафида тўп суришни орзу қилаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

19 ёшли футболчи Бундеслиганинг энг ёрқин ёш истеъдодларидан бири сифатида тилга олинмоқда. Ивуарлик қанот ҳужумчисига «Манчестер Юнайтед», «Бавария», «Тоттенҳэм», «ПСЖ» ва бошқа нуфузли клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор.

«Мен “Энфилд”да ўйнашни хоҳлайман, “Ливерпул” футболчиси бўлишни истайман. Мен “Ливерпул”нинг катта мухлисиман. Отамнинг орзуси — мени шу жамоа таркибида кўриш», — деди Диоманде. Унинг сўзларини инглиз ОАВ келтирмоқда.

Transfermarkt портали Диоманденинг бозор қийматини 45 млн евро деб баҳолаган. Бироқ «РБ Лейпциг» иқтидорли футболчи учун тахминан 100 млн евро атрофида нарх сўраётгани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бундеслига юлдузи Ян Диоманде “Ливерпул”да ўйнашни хоҳлайди