date

«Наполи» Аллан Элиас учун курашга қўшилди

«Наполи» Аллан Элиас учун курашга қўшилди

Бир ой аввал «Ньюкасл» «Палмейрас»нинг иқтидорли футболчиси Аллан Элиасга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бергандик. Энди эса бразилиялик ярим ҳимоячи учун курашга «Наполи» ҳам қўшилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Элиас учун Италия варианти Англияга қараганда жозибадорроқ бўлиши мумкин: иқлим Бразилияга яқинроқ экани футболчининг мослашувини осонлаштириши эҳтимоли бор.

ESPN қайд этишича, «Палмейрас» футболчиси учун 30 миллион евро нарх белгилаган. Ўтган мавсум Элиас жамоа билан Либертадорес кубоги финалигача етиб борган, бироқ ҳал қилувчи баҳсда «Фламенго»га имкониятни бой берган.

«Наполи» таркибида бразилиялик футболчилар анъанавий тарзда учраб туради. Ҳозирги кунда неаполликлар сафида Давид Нерес ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Наполи» Аллан Элиас учун курашга қўшилди