Депутат Терушков ЖЧ-2026 АҚШдан кўчирилмайди деб ҳисоблайди

Россия Давлат думаси депутати Роман Терушков айрим мамлакатлардаги сиёсий кескинлик фонида 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказиш масаласи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, ҳозирги воқеалар турнир тақвимига жиддий таъсир кўрсатмайди ва мундиал белгиланган муддатларда ўтиши кутилмоқда. Терушков замонавий профессионал спортда молиявий манфаатлар ҳал қилувчи омил эканини, айрим давлатларнинг сиёсий баёнотлари эса мусобақа ўтказилишига реал тўсиқ бўла олмаслигини таъкидлади.
“Профессионал спортда анчадан бери пул ҳукмрон. Катта эҳтимол билан жаҳон чемпионати режа бўйича ўтади, айрим ‘принсипиал’ давлатларнинг сиёсий чиқишлари эса сезилмай қолади”, — дея Терушковнинг сўзларини келтиради “Советский спорт”.
Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!