Рюдигер «Барселона»га қарши финалда майдонга тушиши мумкин

«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер тиззасидаги оғриқлар сабаб Испания Суперкубоги финалини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Мигел Анхел Диаснинг хабар беришича, 10 январ куни немис футболчи жамоавий машғулотлардан алоҳида тарзда залда ишлади. Шунга қарамай, у 11 январ куни «Барселона»га қарши ўйин учун қайдномага кириши эҳтимоли юқори. Учрашув 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
Рюдигер 2022 йил ёзида «Челси»дан «Реал»га эркин агент сифатида келиб қўшилган. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда «қаймоқранглилар» сафида 9 та ўйин ўтказган, бироқ гол ёки ассист билан ажралиб турмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг