Гехининг нархи маълум бўлди, грандлар навбатга турди

«Кристал Пелас» етакчиларидан бири Марк Гехи қишки трансфер ойнасиданоқ жамоани тарк этиши эҳтимоли юқори. 25 ёшли футболист марказий ҳимоячи сифатида барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Guardian хабарига кўра, «бургутлар» ўз юлдузини сотишдан 46 миллион евро ишлаб олмоқчи. Англиялик ҳимоячига «Ливерпул», Лондоннинг «Арсенал»и, Мадриднинг «Реал»и, Каталониянинг «Барселона»си ҳамда «Манчестер Сити» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу пойгада «шаҳарликлар» ҳозирча асосий фаворит сифатида кўрилмоқда.
Жорий мавсум АПЛда Гехи 20 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг