Калулю профессионал сифатида доим ўйнашга интиламан деди

Италия А Сериясининг 20-туридаги сўнгги учрашувларда туринлик «Ювентус» «Кремонезе»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этди. Беллашувда франсуз ҳимоячиси Пер Калулю ҳам майдонга тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввал «Милан» сафида тўп сурган Калулю ҳозир Спаллетти жамоасида доим ҳам асосий таркибдан жой ололмаяпти. Шунга қарамай, у ўйнаш имкониятидан мамнунлигини яширмади.
«Майдонга тушганимдан хурсандман. Профессионал футболчимисиз, ҳар доим воқеалар марказида бўлишни хоҳлайсиз. Энг муҳими эса ғалаба — у менинг шахсий ўйинимдан ҳам устун», — дея Калулюнинг сўзларини келтиради Juvenews.eu.
Кейинги турда «Ювентус» сафардa «Кальяри»га қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг