date

«Манчестер Сити» Геҳӣ бўйича расмий таклиф киритмоқчи

«Манчестер Сити» Геҳӣ бўйича расмий таклиф киритмоқчи

Ҳимоя чизиғидаги кадрлар танқислиги «Манчестер Сити»ни трансфер бозорида янги марказий ҳимоячи излашга ундамоқда. Журналист Бен Жейкобс ҳамкасби Алекс Крук маълумотига таяниб, сўнгги кунларда «шаҳарликлар» «Кристал Пэлас» билан Марк Геҳӣ масаласида музокара ўтказганини ёзди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, «Манчестер Сити» 25 ёшли ҳимоячи учун январ ойидаёқ расмий таклиф билан чиқишга тайёр. Клуб трансфер ойнаси давомида «Кристал Пэлас» 35 миллион фунт (тахминан 40 млн евро) атрофидаги талабини пасайтиришидан умид қилмоқда.

«Бургутлар» эса Геҳини ёзда эркин агент сифатида бой бериб қўймаслик учун уни сотишга қарши эмас. Лондонликларнинг юқори нарх сўраши эса футболчининг ўрнига муносиб ўринбосар топиш зарурати билан боғлиқ.

Қайд этилишича, Геҳӣ бошқа клублар эътиборида ҳам бор, бироқ уларнинг аксарияти трансферни ёзда амалга оширишга кўпроқ йўналган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» Геҳӣ бўйича расмий таклиф киритмоқчи