07:06 / 22.02.2017
5 671

«Этихад Стэдиум»даги голлар шоуси ёхуд «Манчестер Сити» клуби «Монако» устидан иродали ғалабага эришди

«Этихад Стэдиум»даги голлар шоуси ёхуд «Манчестер Сити» клуби «Монако» устидан иродали ғалабага эришди

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали илк баҳсидан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Монако” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Голларга бой кечган ушбу учрашувда “шаҳарликлар” иродали ғалабага эришдилар.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Раҳим Стерлинг ўйиндаги ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Радамель Фалкао мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланишига беш дақиқа қолганида Килиан Мбаппе меҳмонларни олдинга олиб чиқди, деб ёзади Уфф.уз сайти.

Иккинчи бўлим бошида Фалкао пенальтини аниқ амалга ошира олмади. 58-дақиқада Агуэро ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Фалкао ўйиндаги дублини нишонлади. 71-дақиқада Агуэро ўз имкониятини йўққа чиқармади, 77-дақиқада эса Жон Стоунс “Сити”ни иккинчи бор ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 82-дақиқасида Лерой Сане ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Европа чемпионлар лигаси.

1/8 финал, Илк ўйин


Манчестер Сити (Англия) – Монако (Монако) 5:3

Голлар: 1:0 – 26 Стерлинг, 1:1 – 32 Фалькао, 1:2 – 40 Мбаппе, 2:2 – 58 Агуэро, 2:3 –61 Фалькао, 3:3 – 71 Агуэро, 4:3 – 77 Стоунз, 5:3 – 82 Сане.

Манчестер Сити – Кабальеро, Стоунз, Отаменди, Санья, Фернандиньо (Сабалета, 62), де Брюйне, Туре, Сильва, Сане, Стерлинг (Навас, 89), Агуэро (Фернандо, 87).

Монако – Субашич, Глик, Фабиньо, Менди, Раджи, Лемар, Бернарду Силва (Моутинью, 85), Мбаппе (Жермен, 79), Бакайоко (Дирар, 88), Сидибе, Фалькао.

Огоҳлантиришлар:Глик (8), Сидибе (25), Агуэро (35), Фернандиньо (40), Отаменди (49), Бакайоко (55), Фалькао (67), Сабалета (73), Бернарду Силва (76), Фабиньо(81).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Этихад Стэдиум»даги голлар шоуси ёхуд «Манчестер Сити» клуби «Монако» устидан иродали ғалабага эришди