06:54 / 23.02.2017
5 751

«Реал» сафарда «Валенсия»га ютқазиб қўйди

«Реал» сафарда «Валенсия»га ютқазиб қўйди

Испания чемпионати 16-турининг қолдирилган баҳси «Валенсия» – «Реал Мадрид» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Месталья»да бўлиб ўтган ўйинда «Валенсия» «Қироллик клуби»ни мағлубэтди, деб ёзади Уфф.уз сайти.

Учрашув дебютидаёқ мезбонлар мадридликлар дарвозасини икки бор ишғол этдилар. 4-дақиқада Симоне Заза ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Фабиан Орельяна орадаги фарқни оширди.

Биринчи бўлим якунланишига бир дақиқа қолганида Криштиано Роналду ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа «Реал» битта ўйин захираси билан биринчи ўринда турибди ва «Барселона»дан бир очко кўпроқ жамлаган.

Испания чемпионати, 16-тур

Валенсия – Реал Мадрид 2:1


Голлар: 1:0 – 4 Заза, 2:0 – 9 Орельяна, 2:1 – 44 Роналду.

Валенсия – Диего Алвес, Гарай, Гайя, Жоау Канселу, Мангаля, Парехо, Перес, Орельяна (Солер, 56), Нани (Сикейра, 39), Заза (Суарес, 74), Мунир.

Реал Мадрид – Навас, Варан (Начо, 73), Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич (Васкес, 76), Хамес (Бэйл, 62), Роналду, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Заза (19), Карвахаль (29), Мунир (43), Перес (54), Варан (59), Мангаля (67), Парехо (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» сафарда «Валенсия»га ютқазиб қўйди