Трент «Реал»ни тарк этишни ўйламоқда ва янги топ-клубни танлади

Трент «Реал»ни тарк этишни ўйламоқда ва янги топ-клубни танлади

Ҳимоячи Трент Александер-Арнолд ўтган ёзда «Ливерпул»ни ортда қолдириб, «Реал» сафига келиб қўшилганди. Бироқ унинг Испаниядаги фаолияти кутилганидек кетмаяпти — инглиз футболчисини жароҳатлар тинч қўймаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Defensa Central хабарига кўра, Трент «Реал»даги ҳолатидан норози ва ёзги трансфер ойнаси олдидан клубини ўзгартириш бўйича қадамлар ташлашни бошлаган. Манбага кўра, Александер-Арнолднинг навбатдаги манзили «Бавария» бўлиши мумкин.

Та’кидланишича, трансфер амалга ошиши учун мадридликларнинг розилиги зарур: футболчининг шартномаси 2031 йил ўрталаригача амал қилади, товон пули эса 1 миллиард евро этиб белгиланган. «Реал»да эса Трент яна юқори даражасига қайтиб, жамоа учун муҳим фигурага айланишига ишонишмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар