Левандовски «Барселона» билан яна бир йил қолишни истайди

Роберт Левандовски «Барселона»ни келаси ёздаёқ тарк этиши мумкин. 37 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси июн охирида якунланади. Сўнгги пайтларда полшалик форвардга MLS ва Саудия Арабистони клублари жиддий қизиқиш билдираётгани айтилаётган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Левандовскининг ўзи эса Каталония клубида камида яна бир мавсум қолишга умид қилмоқда. Тажрибали футболчи «Барселона» билан келишувни узайтириш масаласини муҳокама қилишга тайёр.
Даъвогарлар қаторида «Чикаго Файр», «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Шабаб» номлари тилга олинмоқда. Левандовски 2022 йил ёзидан бери «кўк-анорранглилар» сафида ўйнамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг