date

Тер Штеген Барселонадан кетиш олдидан Гарсия билан маслаҳатлашган

Тер Штеген Барселонадан кетиш олдидан Гарсия билан маслаҳатлашган

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген мавсум охиригача ижара асосида "Жирона" сафига ўтди. 33 ёшли германиялик посбон жорий мавсум якунигача "оқ-қизиллар" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тер Штеген "Барселона"дан вақтинча кетиш қарори олдидан ҳимоячи Эрик Гарсия билан гаплашганини айтди. Аввалроқ Гарсия ҳам айнан "Жирона"даги ижара орқали тажриба тўплаб, фаолиятини қайта йўлга қўйганди.

Дарвозабоннинг сўзларига кўра, Эрик клуб ва у ердаги муҳит ҳақида илиқ фикр билдирган: "Жиронада сени тез қабул қилишади, у ерда оилавий атмосфера бор". Тер Штеген, шунингдек, ҳозир "Барселона"да муҳим футболчига айланган Гарсияни табриклаб, унинг "Жирона"даги ижараси бошқалар учун ҳам яхши намуна бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

26-январ куни Мичел жамоаси Ла Лиганинг 21-турида ўз майдонида "Хетафе"ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тер Штеген Барселонадан кетиш олдидан Гарсия билан маслаҳатлашган