date

Каземиро кетиши МЮга АПЛ ёш юлдузини олишга йўл очади

Каземиро кетиши МЮга АПЛ ёш юлдузини олишга йўл очади

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти мавсум якунида жамоани тарк этиши кутилayotgan Каземиро ўрнига муқобил вариантларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик ярим ҳимоячи яқин орада кетишини маълум қилди: ёзда у "қизил иблислар" билан шартномаси тугагач, эркин агент сифатида хайрлашади. Журналист Рич Фей "Манчестер Юнайтед"га яқин манбаларга таяниб хабар беришича, клубда Каземиронинг юқори маоши бўшагандан сўнг марказий чизиқни янги футболчи билан кучайтириш мумкинлигига ишонч катта. Асосий нишон — "Ноттингем Форест"дан Эллиот Андерсон.

Transfermarkt Андерсоннинг бозор қийматини 60 млн еврога баҳоламоқда. 23 ёшли хавбек Англия терма жамоаси сафида олти учрашув ўтказган, у терма жамоадаги дебютини ўтган йил сентябр ойида амалга оширганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каземиро кетиши МЮга АПЛ ёш юлдузини олишга йўл очади