Лоренцо Инсинье яна «Наполи» сафига таклиф қилинди

Италиялик қанот ҳужумчиси Лоренцо Инсиньенинг хизматлари яна «Наполи»га таклиф қилинди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 34 ёшли футболчи неаполликлар билан олти ойлик қисқа муддатли шартнома имзолашга тайёр, келишувни яна бир йилга узайтириш банди ҳам кўзда тутилиши мумкин. Қайд этилишича, Инсинье Неаполга қайтиш учун маош борасида пастроқ шартларга ҳам рози бўлиши мумкин.
Инсинье «Наполи» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2010–2022 йилларда тўп сурган, шундан кейин уч йил Канаданинг «Торонто» клубида ўйнади. Ўтган ёздан бери футболчи эркин агент мақомида, бироқ спорт формасини ушлаб туриш устида фаол ишламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг