date

Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал эса еттинчи ўринда бормоқда

Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал эса еттинчи ўринда бормоқда

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунига яқин: олдинда атиги битта тур қолди. Етти ўйин ҳафтасидан кейин WhoScored статистик портали тузган рейтингда Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе биринчи ўринни эгаллаб турибди. У тўпурарлик пойгасида ҳам 11 та гол билан пешқадам. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўртача баҳо бўйича иккинчи поғонага «Бавария» етакчиси Гарри Кейн жойлашган, кучли учликни эса унинг жамоадоши Майкл Олисе якунлаб бермоқда. «Атлетико» вакили Хулиан Алварес тўртинчи, «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи эса бешинчи ўринда қайд этилган.

6–10-ўринлар қуйидагича тақсимланган: Виктор Осимҳен («Галатасарай»), Ламин Ямал («Барселона»), Йенс Хауге («Буде-Глимт»), Хвича Кваратсхелия («ПСЖ») ва «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа.

Ҳал қилувчи, сўнгги тур учрашувлари 28 январь куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал эса еттинчи ўринда бормоқда