Угаров Кюросао ва Кабо-Верде Россия билан ўйнаши керак эди

«Зенит»нинг собиқ футболчиси Денис Угаров 2026 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига Кюросао ва Кабо-Верде терма жамоалари чиққанлиги ҳақида кинояли фикр билдирди. У ўз мулоҳазаларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Угаровнинг таъкидлашича, бу жамоалар мундиалнинг финал босқичига йўл олишдан аввал Россия терма жамоасига қарши майдонга тушиши «керак» бўлган. Унингча, айнан шундай ўйинлар орқали улар қандай даражада экани билинарди ва бунни «фақат Россия терма жамоаси» текшира олишини қўшимча қилди.
Дик Адвокат бошқарувидаги Кюросао 2026 йилги жаҳон чемпионатида Е гуруҳида Германия, Эквадор ва Кот-д'Ивуарга қарши ўйнайди. Кабо-Верде эса H гуруҳида Испания, Уругвай ҳамда Саудия Арабистони билан беллашади.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!