date

Флик Чехиядаги ўтказиб юборилган голларга изоҳ берди

Флик Чехиядаги ўтказиб юборилган голларга изоҳ берди

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоа стандарт вазиятлар устида қай даражада ишлагани ҳақида берилган саволга жавоб берди. Ҳафта ўртасида каталонияликлар Чехияда “Славия”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди, прагаликларнинг ҳар иккала голи бурчак тўпидан кейин киритилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фликнинг айтишича, Прагада ўтган баҳс ўзига хос кечган: совуқ об-ҳаво туфайли “Барселона”га майдонга мослашиш учун вақт керак бўлган. Мураббий иккинчи гол эпизодида Левандовскида реакция қилишга фурсат бўлмаганини таъкидлади.

Шунингдек, Флик ҳимоядаги ўйин борасида жамоасига ишонишини, аввал ҳам “Барселона” тартибли ҳимояни намойиш этганини қўшимча қилди. Унинг фикрича, клуб тарихан баланд бўйли футболчилар кўп бўлмагани ҳам стандартларда муайян қийинчилик туғдириши мумкин, бу эса вазиятни тўғри бошқариш масаласи ҳисобланади.

Якшанба куни “Барселона” ўз майдонида “Реал Овьедо”га қарши ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Чехиядаги ўтказиб юборилган голларга изоҳ берди