date

«Челси» Рис Жеймс билан янги шартнома бўйича музокара бошлайди

«Челси» Рис Жеймс билан янги шартнома бўйича музокара бошлайди

«Челси» таркибида ҳимоячи Рис Жеймсни сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Крриш хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Лондон клуби футболчининг агентлари билан учрашув белгилаган. Унда Жеймс билан 2032 йил ёзигача мўлжалланган янги битим (яна бир мавсумга узайтириш банди билан) муҳокама қилинади. Учрашув февраль ойининг биринчи ҳафтасига режалаштирилган.

«Челси» ўз сардорини юқори баҳолайди, футболчининг ўзи ҳам болаликдан мухлиси бўлган клубини севади ва бошқа жамоалардан таклифлар бўлишига қарамай, кетишни ўйламаяпти. Жеймс кейинги мавсум бошланишидан олдин янги шартномани имзолаш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Челси» Рис Жеймс билан янги шартнома бўйича музокара бошлайди