date

Сергио Рамос «Севилья» клубини 450 млн евроға олишни кўзламоқда

Сергио Рамос «Севилья» клубини 450 млн евроға олишни кўзламоқда

Испан ОАВлари собиқ «Реал» ҳимоячиси Сергио Рамос «Севилья»ни сотиб олиши мумкинлиги бўйича янги тафсилотларни очиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ Рамос клубда раҳбарлик лавозимини эгаллаши эҳтимоли тилга олинганди, кейин эса унинг жамоани тўлиқ харид қилиш варианти ҳам муҳокамага чиққан.

Cadena Ser Carrusel Deportivo’га таяниб хабар беришича, Рамос «Севилья» учун 450 млн евро тўлашга тайёр. Футболчининг юристлари масалани фаол ўрганмоқда, бироқ жараён бир неча ойга чўзилиши мумкин.

Манбаларга кўра, клубнинг амалдаги эгалари натижалар пасайгани ва молиявий муаммолар кучайгани ортидан «Севилья»ни сотишга қарор қилган.

Рамос томони «Севилья»нинг молиявий ҳисоботларини синчиклаб текширади. Ла Лигада 21-турдан кейин жамоа турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сергио Рамос «Севилья» клубини 450 млн евроға олишни кўзламоқда