date

Лапорта Дро Фернандеснинг ПСЖга кетишини изоҳлади ва афсус билдирди

Лапорта Дро Фернандеснинг ПСЖга кетишини изоҳлади ва афсус билдирди

«Барселона» президенти Жоан Лапорта яримҳимоячи Дро Фернандеснинг ПСЖга ўтиши ортидаги тафсилотлар билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ футболчи каталонияликлар сафида қолиши кутилгани, бироқ кейинчалик француз гранди таклифини қабул қилишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Биз 18 ёшга тўлганда шартномани узайтириш бўйича келишиб олгандик. Аммо кейин унинг агенти Дро якунда фикридан қайтганини айтди. Бу ёқимсиз вазият бўлди», — деди Лапорта. Унинг сўзларини инсайдер Фабритсио Романо келтирди.

Каталон клуби раҳбари 18 ёшли футболчининг бундай қарори уни жиддий ҳайратда қолдирганини ҳам яширмади. 2025/2026 йилги мавсумда Дро барча мусобақаларда саккиз ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлган.

Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Transfermarkt баҳосига кўра, унинг бозор қиймати 10 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта Дро Фернандеснинг ПСЖга кетишини изоҳлади ва афсус билдирди