Артета мағлубият учун барча масъулиятни ўз зиммасига олди

Артета мағлубият учун барча масъулиятни ўз зиммасига олди

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувдан кейин фикр билдирди. Англия Премьер-лигасининг 23-тур баҳси 2:3 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис мағлубият учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олишини таъкидлади ва энди энг муҳими — жамоанинг бунга қандай муносабат билдиришида эканини айтди. Артетанинг сўзларига кўра, вазиятни тўғрилаш учун имконият бор, энг яхши реабилитация эса майдонда бўлади: уч кундан кейин «Арсенал» яна Чемпионлар лигасида ўйнайди.

23 тур якунiga кўра, «канонирлар» Премьер-лига жадвалида 50 очко билан етакчилик қилмоқда.

Артета жамоасининг навбатдаги ўйини 18-январ куни бўлиб ўтади. Шу куни «Арсенал» Чемпионлар лигасининг 8-турида уй майдонида Қозоғистоннинг «Қайрат» клубини қабул қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар