Гарнер: биринчи бўлим сус ўтди, иккинчисида ютиш мумкин эди

Англия Премьер-лигасининг 23-тур ўйинлари якунланди. «Эвертон» ўз майдонида «Лидс»ни мағлуб эта олмади ва жамоа яримҳимоячиси Жеймс Гарнер натижага биринчи бўлимдаги сус ўйин сабаб бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гарнернинг айтишича, дастлабки 45 дақиқада футболчилар сус ҳаракат қилган, тўпларга вақтида етиб бормаган. Танаффусдан кейин жамоа ўйинига жиддий ўзгартиришлар киритилган, икки алмаштириш ҳам шунга хизмат қилган. Яримҳимоячи фикрича, «Эвертон» иккинчи бўлимдаги босим ҳисобига учрашувни ютиб кетиши ҳам мумкин эди. У жамоа сафарда яхши натижа кўрсатаётганини, энди уй ўйинларида ҳам қўшимча куч билан ўйнаш зарурлигини қўшимча қилди.
Премьер-лиганинг 24-турида «Эвертон» навбатдаги баҳсини «Брайтон»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!