Моуринью Алонсо истеъфосига муносабат билдириб, ҳайратланмаслигини айтди

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью Хаби Алонсонинг «Реал»даги мураббийлик лавозимидан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Португалиялик мутахассис футбол оламида бундай воқеалар уни ажаблантирмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Хаби — менинг йигитларимдан бири, у ҳақида фақат илиқ хотираларим бор. Эртага Арбелоага қарши ўйнайман ва яна ҳаяжон бўлади. Алонсога қарши ўйнаганимда ҳам ҳаяжонлангандим, энди буни Арбелоа билан яна ҳис қиламан. Хабининг “Байер”даги ишини кўриб хурсанд бўлдим. “Реал”да у билан нима бўлгани мени қизиқтирмайди. Футболда мени ҳеч нарса ҳайратга солмайди. Ишонаманки, у бошқа йўлни танлайди ва бахтли бўлади. У аъло мураббий», — деди Моуринью матбуот анжуманида.
«Бенфика» ва «Реал» Чемпионлар лигаси доирасида 28-январ куни ўзаро баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!